Атоқли адиб Худойберди Тўхтабоев вафот этди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев вафот этди. 

1932 йил 17 декабрь куни Фарғона вилоятининг Катта Тағоб туманида туғилган. 

1949 йил Қўқон педагогика институтини, 1955 йил Тошкент Давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетини) тамомлайди.

Ижодий фаолиятини Фарғона вилоятидаги мактабда дарс беришдан бошлаган, кейинроқ ўқув ишлари мудири ва мактаб директори лавозимларида ишлайди.

1958 йилдан Худойберди Тўхтабоев кейинги 14 йил мобайнида “Тошкент оқшоми”, “Совет Ўзбекистони” газеталарида 300 дан ортиқ фельетонларини чоп этади.

"Ёш гвардия”, “Сир фош этилди”, “Сеҳрли қалпоқча”, “Омонбой ва Давронбой”, “Сариқ девни миниб”, “Йиллар ва йўллар”, “Беш болали йигитча”, “Қасоскорнинг олтин боши”, “Сеҳргарлар жанги ёки ширин қовунлар мамлакатида”, “Жаннати одамлар” каби асарлар муаллифи.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15