Янгиликлар
Urgut tuman hokimining olimpiyada chimpioniga tabrik so‘zi
Urgut chor-chinori
Urgut chor-chinori
Urgut tuman istirohat bog‘i
Муаммолар ва уларнинг ечими маҳаллаларда муҳокама этилди
23.03.2021 - 19:13Бугун вилоят ва шаҳар ҳокимлиги ҳамда бир қатор соҳалар мутасаддилари Самарқанд шаҳрининг Гулистон ва Ҳофиз Шерозий маҳалларида бўлишди.
Вилоят ҳокими мазкур маҳаллалардаги бугунги ҳолат, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимини масъуллар билан муҳокама қилди. Кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли билан суҳбатлашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни тинглади.
Ўрганиш жараёнида маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларини, 24-мактаб ҳожатхонасини таъмирлаш, кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш, йўлакларни бетонлаш, ёритиш устунлари ва чироқлари ўрнатиш белгиланди.
Ўзбекистон Президенти халқаро консультантлар билан учрашди
23.03.2021 - 18:04Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 март куни халқаро консультантлар – Альфред Гузенбауэр, Александр Квасьневский ва Штефан Фюлени қабул қилди.
Чет тилидан имтиҳонлар 24-27 март кунлари бўлиб ўтади
23.03.2021 - 15:56Бу ҳақда Давлат тест маркази матбуот хизмати маълум қилди.
Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш бўйича март ойида бўлиб ўтадиган тест синови санаси белгиланди.
Унга кўра, тест синовининг ёзма қисми 24-март куни, гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони эса 25-27 март кунлари ўтказилади.
Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Талабгорлар тест жойи, куни ва вақтини my.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билиб олиши мумкин.