Янгиликлар

Организмни зўриқтириб қўйманг — Рамазон ойида тўғри овқатланиш бўйича йўриқнома

Ойларнинг шоҳи Рамазонга ҳам етишдик. Сўнгги йилларда яшаш тарзимиз, таомланишимиз анча ривожланиб, ўзгариб қолгани рост. Бундай шароитда инсон организмида зўриқишлар келиб чиқмаслиги учун нималар қилиш керак?

Ислом ака камтар инсон эдилар

Давлатимиз раҳбари Самарқандга сафари чоғида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди/ 

Марҳумнинг ҳақига Қуръон тиловат этилди.

– Ислом ака камтар инсон эдилар. Бу мақбара ҳам ўзларига муносиб бўлган. Бу ерга меҳр берганмиз. 
Биринчи Президентимиз бошлаган ишларни давом эттираяпмиз. Руҳлари шод бўлсин, илоҳим, – деди Шавкат Мирзиёев.

«Шавкат Мирзиёев Президент бўлгандан сўнг Ўзбекистонда ҳайратланарли даражадаги ўзгаришларни амалга оширди» — Forbes

Самарқанд шаҳри бош режаси ва шаҳар ҳудудини кенгайтириш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди

Сўнгги йилларда Самарқандда амалга оширилган энг йирик бунёдкорлик ишлари рамзига айланган Қорасув массиви бугун ҳам диққат марказида бўлди. Самарқандга сафари доирасида давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев бу масканга ҳам ташриф буюрди.

Умумий майдони 60 гектарни эгаллаган, лойиҳавий қиймати дастлабки босқичда 900 млрд сўмдан, иккинчи босқичда 2 трлн сўмдан ошувчи бу шаҳарча бугун Самарқанднинг ташриф қоғозларидан бирига айланган. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15