Ургутда 50 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди
26.04.2021 - 17:38Ургут туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги 50 нафар ишсиз ёшлар “Ёшлар дафтари”даги маблағлар ҳисобидан томорқа ҳамда рўзғор юмушларида қўл келадиган кичик техникалар билан таъминланди.
Ташаббусдан кўзланган асосий мақсад доимий даромадга эга бўлмаган ёшларни келгусида ушбу техникалардан фойдаланган ҳолда маҳаллада пуллик хизмат кўрсатиш орқали ўз оиласини даромад билан таъминлаш.