Янгиликлар

Ургутда 50 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди 

Ургут туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги 50 нафар ишсиз ёшлар “Ёшлар дафтари”даги маблағлар ҳисобидан томорқа ҳамда рўзғор юмушларида қўл келадиган  кичик техникалар билан таъминланди. 

Ташаббусдан кўзланган асосий мақсад доимий даромадга эга бўлмаган ёшларни келгусида ушбу техникалардан фойдаланган ҳолда маҳаллада пуллик хизмат кўрсатиш орқали ўз оиласини даромад билан таъминлаш.

Ўзбек адабиётининг сўнмас юлдузи бугун 67 ёшда

Муҳаммад Юсуф – шоир, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати. Муҳаммад Юсуф адабиётга етмушинчи йиллар охирида кириб келган ва шу заҳотиёқ у ҳақда бетакрор ва эсда қоларли тимсоллар ярата олувчи, бир қарашда оддий ҳаёт воқеилигини чуқур ва ўзига хос тарзда бадиий шакллардан маромида фойдалана олувчи, жиддий ва ажойиб истеъдод соҳиби сифатида гапиришган.

Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади 

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).

Ушбу ҳолларда кадастр паспорти уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15