Қандай ҳолларда маҳалла бола пули беришни рад қилиши мумкин?
27.04.2021 - 12:07
— Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” Низомга асосан моддий ёрдам, болали оилаларга нафақа ва бола парвариши бўйича нафақа берилиши тартибга солинади.
Мазкур низомга асосан ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади.