Янгиликлар

“Smart маҳалла” жорий этилишидан мақсад нима? Унинг қандай афзаллик ва қулайликлари мавжуд?

Мамлакатимизда биринчилардан бўлиб Самарқанд вилоятида жорий этила бошланган “Smart маҳалла” ахборот дастурининг вазифалари ва аҳамияти нималардан иборат? Ушбу ахборот дастури аҳолига қандай қулайликлар яратади? Шу кунларда синов тариқасида жорий этилган дастур қачон тўлақонли  ишлай бошлайди?

Шу ва бошқа саволларга Самарқанд вилоят ИИБда ташкил этилган матубот анжуманида бошқарманинг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фозил Сатторов жавоб қайтарди.

Ургут туманида ғалладан  бўшаган 1 минг 415 гектар ерга такрорий экинлар экилмоқда

Аҳолини арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, Агроинспекциянинг Ургут тумани бўлими томонидан, такрорий экинларнинг ўз вақтида ва сифатли экилиши борасида каттиқ назорат ўрнатилди.

Жорий йилда ғалладан ва эртаки экинлардан бўшаган 1 минг 415 гектар ерда  365 та фермер хўжаликлари томонидан, такрорий экин сифатида картошка экилиши режалаштирилган.

Вилоят Кенгаши доимий комиссияси раиси билан кечган муаммоли ҳолат мутасадди раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинди

Кеча, 11 июль куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси, Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси директори Мирзо Ихтиёровнинг депутатлик телеграм каналида "Мамлакат ичидаги мамлакат!" мавзусида пост қолдирилган эди.

Ушбу мавзу кенг жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлди.

Номзодларни ўқитиш бўйича ўқув-семинарининг иккинчи давраси бошланди

Бугун Ургут Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича участка сайлов комиссиялари раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодларни ўқитиш бўйича ўқув-семинарининг иккинчи давраси бошланди.

Иккинчи давра семинарлари бошланиш аввалида сектор раҳбарлари масуллар иштирок этиб, ушбу семинардан кўзланган мақсад ва вазифалар ҳақида иштирокчиларга тушунча бериб ўтишди. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15