Янгиликлар

Ипотека кредитлари шартлари ўзгарди

Мамлакатимизда ипотека кредитлари шартлари ўзгарди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.

Жумладан, кредит фоизи – 17,5 фоиз (аввал 18 фоиз эди), кредит максимал миқдори – 400 миллион сўм (аввал 323 миллион сўм эди), қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг ўртача ойликлари максимал миқдори 15 миллион сўм (аввал 10 миллион сўмдан ошмаслиги лозим эди).
 ______________

Mamlakatimizda ipoteka kreditlari shartlari oʻzgardi. Bu haqda Markaziy bank matbuot xizmati maʼlum qildi.

Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти Ургут туман бўлими 2021 йил беш ойлик фаолияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сонли Фармони ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.

Тарвузнинг саломатлик учун фойдали жиҳатларини биласизми?

Тарвуз витаминлар ва микроэлементлар, органик кислоталар, ўсимлик клетчаткаси, кальций, темир, пектин, магний, фосфор каби фойдали элементларга бой маҳсулот ҳисобланади.

У пешоб ва ўт ҳайдовчи хусусиятга ҳам эга, тарвузни доимий истеъмол қилиш буйракдаги майда тошлардан халос қилади. Тарвуздаги витамин ва минераллар юрак фаолиятини яхшилабгина қолмай, томирлардаги  холестеринни ажратиб чиқариб юборади. 

Жисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркор сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?

— Жисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркор сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?

— “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарорига мувофиқ, йўловчиларни ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан якка тартибдаги тадбиркор(ЯТТ)лар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилган.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15