Янгиликлар

Қидирувда кўмак сўраймиз!

Ургут тумани “Ўроқбойжар” МФЙда  яшаб келган, 1989 йилда Ургут туманида туғилган Эшонқулов Мансур Насриддинович 2020 йил 18 август куни соат тахминан 12:30лар атрофида  яшаш уйидан ишлаш мақсадида чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Алоҳида белгилари: Бўйи 170-175см атрофида, сочлари қора, қоши қора рангда қалин, кўзлари қора юмалоқ, юзлари юмалоқ, ўрта гавдали, лаблари чўзинчоқ, чап қўли билак соҳасидан бахтсиз ҳодиса туфайли кесилиб уланган (ногирон), пешонасининг чап тепа томонида холи бор.

Ҳамкорлик ҳужжатда қолиб кетмайди

⚡️Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси ва Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ўртасида «Ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида»ги Меморандум имзоланди.

Мазкур ҳужжат, мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш мақсадида имзоланди.

Зотилжам (пневмония) касаллиги кўпаяётганлигининг сабаблари маълум қилинди

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева бу борада берилган саволга батафсил жавоб қайтарди.

Савол: Коронавирус касаллиги билан бирга зотилжам (пневмония) касаллиги ҳам кўпаяётганлиги ростми?

Жавоб: Ҳа, рост. Шифокорлар коронавирус билан бир вақтда бошқа инфекцион омил, яъни турли бошқа вирус ва бактериялар чақирган зотилжам касаллиги билан ҳам курашишига тўғри келмоқда. Тўғри, бу касаллик худди коронавирусга ўхшаб шамоллаш аломатларидан бошланади, лекин унинг кечуви ва организмдаги ўзгаришларида тафовутлар бўлади.

Узумчилик тармоғини ривожлантириш бўйича янги тизим яратилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида узумчилик соҳасида мавжуд муаммолар ва тармоқни ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган селектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Узумчилик бу – халқимизнинг асрлар давомидаги миллий деҳқончилик маданияти, қадрияти, ғурури ва даромад манбаи ҳисобланади. Турмуш тарзи ва урф-одатлари билан бевосита боғланиб кетган. Ҳусайни, тойфи, Ризамат ота, келинбармоқ ва кишмиш каби узумларимизнинг довруғи узоқ-узоқларгача танилган. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15