Табиий газ ва электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
15.07.2023 - 18:55Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан “HUDUDGAZ” Тошкент газ таъминоти ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “A.N.” МЧЖ раҳбари М.А. МЧЖнинг автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасига ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиш орқали 4,1 млн куб табиий газдан ўғрилик йўли билан фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 4,1 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.