Янгиликлар

Туман ҳокими "Янги Ўзбекистон массиви"да олиб борилаётган иш жараёнларини ўрганди

Туман ҳокими "Янги Ўзбекистон массиви"да амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириб, барпо этилаётган кўп қаватли тураржойлар ва ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш, ҳудуд   инфратузилмасини  замонавий талаб ва меъёрлар асосида бажариш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга  керакли кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтди.

Табиий газ ва электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан “HUDUDGAZ” Тошкент газ таъминоти ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “A.N.” МЧЖ раҳбари М.А. МЧЖнинг автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасига ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиш орқали 4,1 млн куб табиий газдан ўғрилик йўли билан фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 4,1 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Ургут тумани ҳокими Б.Жабборов раҳбарлигида Ғойибота маҳалласи аҳолиси билан учрашув ўтказилди

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда, маҳалла аҳолиси томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар тингланиб, ҳудудда аниқланган камчиликларни аниқ белгиланган муддатда бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Самарқанд вилоятининг учта туман маданият ва туризм бўлимлари вакилларига хизмат автомобильи калитлари топширилди

Нарпай, Қўшробод ва Ургут туман маданият ва туризм бўлимларига хизмат автомашиналари берилиши чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган фуқароларга маданий дам олиш хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш, оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини тизимли равишда йўлга қўйишга хизмат қилади.

Жорий йил охиригача яна бир нечта туман бўлимларига  хизмат автомобильлари топширилиши режалаштирилган.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15