«Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади»
15.12.2020 - 14:02Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ҳарбий хизматга бўлган қизиқишни янада ошириш, халқ ва армия якдиллигини мустаҳкамлаш мақсадида туманимизнинг чегара худудида жойлашган Мирзобоғлон-Чеп маҳалласидаги 14 мактабнинг фаоллар залида «Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади» шиори остида Ургут туманидаги ҳарбий қисмлар томонидан учрашувлар ҳамда қурол-аслаҳаларнинг кўргазмаси ўтказилди.