Янгиликлар

Самарқандга хуш келибсиз!

 

Шарқ гавҳари, қадимий ва ҳамиша навқирон, ер юзининг сайқали бўлган Самарқанд бугун яна дунё нигоҳида. Шаҳримиз сайёрамизнинг энг нуфузли, обрўли халқаро тузилмаларидан бири – Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 22 саммитига мезбонлик қилмоқда...

НАВБАТДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

 

Бугун Ургут тумани Қуйи Алгар маҳалласида жойлашган Ургут тумани Педагогика коллежи биносида туман ҳокими Б.Жабборов, сектор раҳбарлари иштирокида навбатдаги тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.

ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ургут тумани ҳокимининг 

тегишли қарорига асосан;

 

Қосимов Иброҳим Қурбонали ўғли — Ургут тумани ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари этиб тайинланди.

 

Иброҳим Қосимов тайинловга қадар, Ургут тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

 

Ушбу лавозимда шу кунга қадар ишлаб келган Актамов Амрилло Ахат ўғли бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Қариндош бўлмаганларни “прописка”дан чиқариш осонлашди

Энди қариндош бўлмаган шахсларни “прописка”дан чиқаришда уларнинг розилиги шарт эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

 

Фармонга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб бир қатор тартиб ва талаблар бекор қилиняпти:

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15