Янгиликлар

Ургут тумани ҳокими Б.Жабборовнинг Ургут халқига йўллаган байрам табриги

Ассалому алайкум, азиз дўстлар, ҳурматли тумандошлар!

Сиз азизларни ва бутун туманимиз аҳлини энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этама

 

Бугун Ватанимизнинг кўп асрлик шонли тарихида янги давлат, янги жамият барпо этиш йўлини очиб берган тарихий воқеа - Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллигини ўзида улкан маъноларни мужассам этган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида муносиб нишонламоқдамиз

 

ССВ: Ҳар бир таълим маскани раҳбари ва ошхона бошлиғи муассаса ошхонасидаги таомнома учун масъул

Янги ўқув йили бошланиш арафасида таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этиш масаласи кун тартибига чиқади. Бу жараёнда амал қилиш керак бўлган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена талаблари ҳақида маълумот бериб боришга қарор қилдик.

 

ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИГА ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПИЛМОҚДА

Куни кеча Самарқанд вилояти ҳокимининг сайёр қабули давомида туманнинг Бойбўл маҳалласида яшовчи Холиқов Бозор бобонинг йўллаган мурожаати юзасидан, туман ҳокими Б.Жабборов бошчилигида отахоннинг муаммоларига ижобий ечим топилди.

 

Шу билан бирга ушбу маҳаллада оғир шароитда яшаб келаётган хотин-қизлар муаммолари хонадонма-хонадон ўрганилиб, уларнинг эҳтиёжига қараб моддий ёрдам кўрсатиш белгиланди.

Ургут туманини инновацион ҳудудга айлантиришда энг муҳим инновацион лойиҳалардан бири Ирсий касалликларни аниқлаш учун генетик лабараторияни ташкил этиш мақсадида стартап лойиҳа туманда амалга оширилмоқда.

Ушбу молекуляр-генетик лаборатория ирсий, хромосомаларда учрайдиган мутациялар, ҳомиладорларда ноинвазив усулда ҳомилада мавжуд бўлган касалликларни ёки ҳомиладорлардан қон олиниб, ҳомилани жинси, қон гуруҳи, она билан резус мутаносиблигини ҳам аниқлаш имконини беради. Узоқ йиллар мобайнида тўғри ташҳис қўйилмай, бесамар даволаниб келаётган беморларга генетик анализ орқали тўғри ташҳис қўйиш имконини беради, масалан спинал мушак атрофияси бу кам учрайдиган генетик касалликдан ҳисобланади. Туғилган чақалоқларга қанча эрта ташҳис қўйилса, уларни самарадорлиги юқори бўлади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15