Янгиликлар

Ассалому алайкум қадрли ва муҳтарам тумандошлар!

 
Сизларни, туманимиздаги барча иймон-эътиқодли  мўмин мусулмонларни, нуроний отахон ва онахонларимизни, қадирли ака-ука ва опа-сингилларимизни, навқирон ёшларимизни,  меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келган улуғ айём—Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Яратганнинг неъматлари зиёда бўлаётган ва шукроналик ҳислари қалбларимизни нурафшон қилаётган ушбу айёмда, жонажон ватанимизга осуда ҳаёт, фаравон турмуш, оилангизга тинчлик-хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик тилайман.

Ургут тумани ҳокими
Б.Жабборов

НОМИНГ КЎКЛАРГА ЕТСИН МАҲАЛЛАМ

 

    Ургут тумани 2 сектор ҳудудидаги "Юқори Санчиқул" маҳалласида яшовчи Қурбонов Илхомжоннинг маҳалла фаоллари билан ушрашуви давомида МФЙ номини аниқ кўрсатиб турувчи замонавий арка ўрнатиш истагини билдирган эди.

хозирда саховатпеша тадбиркорнинг ташаббуси билан қурилиш ишлари ўз якунига етказилди.
Шунингдек маҳаллада бўладиган ободонлаштириш ишларига кўмаклашаётган И.Қурбонов маҳаллада "Саховатпеша тадбиркор" сифатида рўйхатга олиниб уни муносиб тақдирлаш учун ҳоким ёрдамчиси томонидан туман ҳокими номига таклиф берилди.

Ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда

Жорий йилнинг 1 июл куни Ургут тумани "Украч" маҳалласи биносида Самарқанд вилоят судининг судьяси Б.Алиқулов, жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг судьяси А.Ахмадов, мажбурий ижро бюроси Ургут туман бўлими ижрочиси С.Рустамовлар иштирокида туманнинг "Украч" ва "Тароқли" маҳаллаларида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизлар билан учрашув ўтказди. Учрашувда уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Қабул якунида амалдаги «Конституцияга киритиладиган ўзгартишлар тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси» нинг мазмун-моҳияти тушунтирилди

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15