ШТАБ ФАОЛИЯТИ
17.12.2022 - 23:07Ургут тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида туман ҳокимлигида ташкил этилган штаб фаолияти билан танишиб, тегишли кўрсатма топшириқлар беришди.
Ургут туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
Ургут тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида туман ҳокимлигида ташкил этилган штаб фаолияти билан танишиб, тегишли кўрсатма топшириқлар беришди.
Ургут тумани ҳокими Б.Жабборов, сектор раҳбарлари иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги” муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги 2022 йил 7 декабрдаги ПФ 260 сонли Фармонига асосан, туманда яшовчи афв этилиб, озодликка чиқарилган фуқароларни жамиятга реабилитация қилиш, оила аъзоларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳаётга мослаштириш юзасидан учрашув ўтказилди.
Туман ҳокимлигининг мажлислар залида ҳар ҳафтанинг жума кунлари туман ҳокимлигининг ходимлари, туманда фаолият кўрсатиб келаётган корхона ва ташкилот ходимларнинг иштирокида ўқув семинарлари ташкил этилиб, унда юртимизда амалга оширилаётган янгиликлар, Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги бўйича мунтазам равишда тушунчалар бериб борилмоқда.
Ургут туманида 2022 йилнинг 10 ойи давомида, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.