Навбатдаги, "Тинчлигимиз ва хавфсизлигимиз ишончли қўлларда" мавзусидаги матбуот анжуманида соҳага доир амалга оиширилиб борилаётган ишлар ҳақида қисқача маълумот берилди

 

Ургут туманида 2022 йилнинг 10 ойи давомида, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Асосий эътибор аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, меҳнат ва бандлик, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, мурожаатларни кўриб чиқишга оид қонунлар, Президент Фармонлари, Ҳукумат қарорлари, давлат дастурлари ижроси ва Республика рахбариятининг топшириқлари ижросини таъминлашга қаратилди.

Жумладан: туман Ички ишлар органлари шахсий таркиби томонидан маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, содир этилганларини фош этиш, тезкор вазиятни назорат қилиш, Терроризм ва унинг турли кўринишларига қарши кураш, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар, узоқ муддатга чиқиб кетган ва  қайтиб келган шахслар, шунингдек: сертификат билан қайтиб келган шахсларни аниқлаб, улар билан тезкор-профилактик тадбирларни олиб боришда Мухтарам Президентимизнинг Фармон ва Қарорлари, Вазирлик хамда вилоят Ички Ишлар Бошкармасининг буйруқ, кўрсатма, Ҳайъат қарорлари, режа ва Дастурлари талаблари асосида ташкиллаштирилди, бу борада раҳбарият томонидан олиб борилаётган сиёсатни кенг омма орасида тарғибот-ташвиқот қилишга алоҳида эътибор қаратиб келинди.

Жумладан,  2022 йил 10 ойи давомида туман бўйича 567 та барча соҳадаги жиноятлар ҳисобга олинган бўлиб, ушбу кўрсаткични хар юз минг (100.000) аҳоли бошига ҳисобланганда 106,5 тани ташкил қилади.

Туманда содир этилган жиноятларни маҳалла фуқаролар йиғинлари кесими буйича таҳлил қилинганда тумандаги 120 та МФЙларнинг 43 тасида жиноятлар  ўтган йилга нисбатан содир этилиши ошганлигини (қизил), 18 та МФЙларида жиноятлар содир этилиши камайганлиги (сариқ), 59 та махаллаларда  (яшил) жиноят содир этилмаган.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан умумий жиноятлар 24 тага ёки (543/567) 4.2 %га ошган бўлсада, олиб борилган профилактик ишлар натижасида

  •  Оғир тан жароҳати етказиш жинояти -6 тага (14-8) ёки -42.8 %га,
  • Ўғрилик жинояти -5 тага (27-22) ёки -18.5 %га,
  • Фирибгарлик жинояти -13 тага (57-44) ёки -22.8 %га,
  • Ўлим билан боғлиқ ЙТҲ жинояти -6 тага (23-17) ёки -26.9 %га,
  • Транспорт воситасини олиб қочиш жинояти  -1 тага (1-0) ёки -100.0 %га,
  • Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш жинояти  -11 тага (12-1) ёки -91.6 %га,
  • Ишсизлар томонидан содир этилган жиноятлар  -60 тага (88-28) ёки -68.1 %га
  • Гуруҳ томонидан содир этилган жиноятлар  -7 тага (68-61) ёки -10.2 %га
  • Жамоат жойларида содир этилган жиноятлар  -1 тага (7-6) ёки -14.2 %га камайишига эришилган.

Хуқуқни мухофаза қилувчи органлар ташаббуси билан аниқланадиган жиноятларга тўхталадиган бўлсам:

  • гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар  24 тага (133-157) ёки
    18.5 %га,
  • Ноқонуний қурол сақлаш жинояти 1 тага (1-2) ёки
    100.0 %га,
  • Терроризм ва Экстремизм билан боғлиқ жиноятлар   11 тага ёки (5-16) 220.0 фоизга аниқланиши яхшиланган.

Шунингдек шахснинг хаёти ва соғлиғига қаратилган жиноятлардан

-қастдан одам ўлдириш жинояти  -3 тага (6-3) ёки -50.0 фоизга камайган бўлиб, ушбу жиноятлар:

туманнинг Раҳматобод, Бешбулоқ ва  Чағзмон маҳаллалари ҳудудида содир этилган.

Жиноятларнинг содир этилиши ва олди олиниши борасида қуйидаги ишлар, Ички ишлар органлари томонидан амалга оширилиб келинмоқда.

Жиноятнинг бошланғич илдизи хисобланган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш, айниқса ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳуқуқбузарлик турларини аниқлашга алоҳида эътибор қаратдик.

Ўтган 2022 йилнинг 10 ойи давомида профилактика инспекторлари томонидан 10 минг 790 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.

Мазкур йўналишда айниқса жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга бўлган 

-майда безорилик 397 та, жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиш 586 та, маъмурий назорат қоидаларини бузиш
12
тага, паспорт тизими қоидаларини бузиш 209 та қоидабузарликларни аниқлаш борасида амалий тадбирларни олиб бордик.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, қотиллик ва оғир тан жароҳати етказиш ҳамда ўртача ва енгил тан жароҳати етказиш жиноятларининг аксарияти ўзаро келишмовчилик ва олдиндан бўлган низолар, рашк, ер низолари оқибатида содир этилаётганлиги кузатилмоқда.

Ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида биз туманда жамоатчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда “Ҳудудларда оғир тан жароҳати етказиш ва қасддан одам ўлдириш жиноятларининг олдини олиш борасида Ички ишлар органлари томонидан амалга ошириладиган профилактик чора-тадбирларйўл харитасини ишлаб чиқиб, ижрога қаратдик.

Ҳурматли сессия иштирокчилари !

Яна бир муҳим ва бугунги куннинг долзарб масаласи бўлган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар аҳволига алоҳида эътиборингизни қаратмоқчиман.

2022 йилнинг 10 ойи мобайнида, туман ҳудудида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида бир қатор “Харакат хавсизлиги” “Пиёда” ва бошқа профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинди.

Шу билан бирга, фуқаролар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш маданиятини шакллантириш мақсадида ўтказилган рейдлар давомида жами 12.161 та қоидабузарликлар аниқланиб,

-4429 нафар қўпол қоидабузарларга,

-997 нафар қоидабузар пиёдаларга,

-484 нафар маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчиларга ва бошқа 7736-нафар хайдовчиларга  нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.

Туманда содир этилган йўл транспорт ходисалари борасида гапириб ўтсам.

-содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари 29,8 фоизга ёки 17 тага
(
57-74) кўпайган, шундан

-ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари -26.9 %га ёки (23-17)тага камайган.

Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан йўл транспорт ҳодисалари ва бошқа жиноятларни олдини олиш ҳамда Ургут тумани ҳудудида “Хавфсиз шаҳар” тизимини жорий этиш мақсадида видеокузатув камераларининг ўрнатилиш бўйича умумий қиймати 2 млрд сўмлик лойиҳа амалга оширилган бўлиб, ушбу лойиҳа доирасида жами 58 та видеокузатув камералари ўрнатилган бўлиб, улардан:

1 дона тезлик оширилганлигини аниқловчи видеокузатув камераси

13 дона жарима ЙҲҚ бузиш (тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузганлигини) видеокузатув камераси

4 дона давлат рақамини аниқловчи видеокузатув камераси

6 дона юзни аниқловчи (қидирувдаги шахсни)

6 дона айланма видео кузатув камераларини ташкил этади.

Тумандаги йўлнинг қатнов қисмида жойлашган мактабларда ҳайдовчи ва пиёдалар ўртасида йўл ҳаракатини тартибга солишни осонлаштириш ва содир бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида 6 дона кўчма светафорлар ўрнатилди.

Шу билан бирга йўл белгилари ва ахборот кўрсаткичлари ҳамда йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситалари яъни видеокузатув ва йўл ҳаракати қоидалари бузулишларини қайд этиш тизимлари билан жиҳозлашга қаратилган ишлар бўйича ва йўллардаги қатнов қисмларини ёритиш мосламалари билан таъминлаш борасида доимий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ҳурматли кенгаш раиси ва аъзолари !

Туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги тадбирларни самарадорлигини янада ошириш мақсадида муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган мақсадли вазифалардан келиб чиқиб  амалга оширилиши зарур бўлган “йўл харитаси”ни ишлаб чиққанмиз.

Биринчидан, жанжалкаш ва нотинч оилаларни рўйхат асосида таҳлил қилиб, улар билан манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш, жанжал ва нотинчликни келтириб чиқараётган асл сабабларни аниқлаб, мутасадди жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликда ушбу оилаларда соғлом муҳитни яратиш чоралари кўрилади;

Иккинчидан, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга мойил, тарбияси оғир вояга етмаганларни ва ёшларни ҳамда нотинч оилалар ва уларда тарбияланаётган вояга етмаган фарзандлар рўйхати асосида, улар билан махсус профилактик тадбирлар кучайтирилади;

Учинчидан, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш борасида такрор-такрор айтилишига қарамасдан бу турдаги оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилаётганлигини инобатга олган ҳолда маҳаллаларда яраштириш комиссиялари билан ҳамкорликда оилавий зўравонликларнинг олдини олиш, тажовузкор ёки салбий хулқ-атворга эга шахслар билан психологлар ишини ташкил этиш, жанжалкаш ва нотинч оилалар рўйхати асосида манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш, жанжалларни сабабини аниқлаб, мутасадди жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликда ушбу оилаларда соғлом муҳит яратиш чоралари кўрилади;

Тўртинчидан, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда муҳим аҳамиятга эга бўлган қоидабузарликларни аниқлаш ва қоидабузарларга нисбатан муросасиз бўлиб, уларда қонунларга ҳурмат ҳиссини кучайтириш мақсадида маъмурий амалиётни кўпайтириш чоралари кўрилади;

Бешинчидан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгиланган чораларни замон талабларига мос ҳолда қайта кўриб чиқиб, фуқароларда ҳайдовчилик маданиятини юксалтириш, оғир оқибатларга олиб келаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича манзилли чора-тадбирлар давом эттирилади.

Олтинчидан, туман худудида жиноятларнинг олдини олишга қаратилган кенг қамровли тадбирларнинг натижаси ўлароқ, туман хокими бошчилигида туман Ички ишлар бошқармасида ситуатцион марказ қурилди, бунинг замирида туман худудидаги барча кириш чиқиш йўллар ва ахоли гавжум жойларни марказ орқали назоратга олиниб жиноят ва хуқуқбузарликлар ва фавқулотда ва тасодифий холатларни олдиндан аниқлаш имконини беради, бу бизга холатга ойдинлик киритиш ва фавқулотда ва тасодифий холатлардан фуқароларни огохлантириш имконини беради.

Шуни таъкилашим жоизки, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда зиммамизга юклатилган вазифаларнинг бекаму-кўст, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаймиз, бундан буён катта масъулият ва жавобгарликни ҳис этган ҳолда, туну-кун хизмат қилиб, Президентимиз ва халқимизнинг ишончини оқлаймиз деб ишонтирамиз.

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15