Янгиликлар

Ургут туман ҳокими М.Турдиев ва Халқ қабулхонаси мудири А.Худойбердиев тумандаги Қуйи-Алгар маҳалласида аҳоли билан сайёр учрашувлар ўтказди.

Ургут туман ҳокими М.Турдиев ва Халқ қабулхонаси мудири А.Худойбердиев тумандаги Қуйи-Алгар маҳалласида аҳоли билан сайёр учрашувлар ўтказиб, фуқаролардан тушган йўл масаласи бўйича тегишли  мутасаддилар ва аҳоли билан жойида ҳал этилди, шунингдек аҳоли билан электр-энергия ва кўмир масаласи бўйича гаплашиб олиб, тушунтиришлар берилди. Шунингдек маҳаллада яшовчи ногиронлар ҳолидан хабар олинди.

Ургут тумани Тўрткўл маҳалласида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Сайёр қабули бўлиб ўтди.

 Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви билан таъминлаш бўйича,    элект-энергия таъминотидаги узилишлар, кўмир олиш, газ балон олиш, кадастр бўйича,  ички ишлар тизимидан ёрдам сўраб,  оилавий муносабат сингари масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топилди,  мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Фуқаро дардига малҳам Сайёр қабул.

Бугун Ургут тумани ҳокими М.Турдиев, туман Халқ қабулхонаси мудири А. Худойбердиев томонидан сайёр қабул ўтказилди.

‌Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан кўмир олишда ёрдам, моддий ёрдам пули, оилавий низолар, уй-жой масаласи, сув масаласи, кадастр муаммоси, ички йўлларни таъмирлаш, янги иш ўринларини яратиш,  электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш, газ балон бериш,  соғлиғини тиклашда ёрдам сингари масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Ургут тумани 150-сонли мактабда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Сайёр қабули бўлиб ўтди.

 Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан ичимлик суви билан таъминлаш бўйича,  имтиёзли уй жой олишда ёрдам, маҳаллада мактабгача таълим муассасини очишда амалий ёрдам, ички йўлларни таъмирлаш, мавжуд сув иншоотини таъмирлаш, элект-энергия таъминотидаги узилишлар, кўмир олиш, газ балон олиш, кадастр бўйича,  ички ишлар тизимидан ёрдам сўраб,  оилавий муносабат сингари масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топилди,  мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15