Янгиликлар

"3 декабр Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан "Боғи фаришта" базмгоҳида Ургут туманида яшаётган ногиронлар учун дастурхон қилинди.

"3 декабр Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан "Боғи фаришта" базмгоҳида Ургут туманида яшаётган ногиронлар учун дастурхон қилинди. Туман ҳокими М.Турдиев сўзга чиқди ва барча меҳмонларга ҳомийлар томонидан берилган совғалар топширилди.

3 декабрь “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни”

Юртимизда ҳар йили 3 декабрь “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни” сифатида кенг нишонланади. Сана муносабати билан ногиронлик уйи тарбияланувчилари ва ўз хонадонларида истиқомат қиладиган имконияти чекланганлар ҳолидан хабар олинади. Уларга байрам совғалари улашиб, меҳр кўрсатилади. Қомусимизда олға сурилган бу каби эзгу амаллар муқаддас динимиз, азалий қадриятларимизда ҳам улуғланадиган фазилатдир.

Бугун туман ҳокимлигида куз-қиш мавсумида аҳолини турли бахтсиз ҳодисалардан ҳимоя қилиш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Бугун туман ҳокимлигида куз-қиш мавсумида аҳолини турли бахтсиз ҳодисалардан ҳимоя қилиш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги туман бўлими раҳбари А. Тўраев ва туман ЁХБ бошлиғи Д. Санақулов сўзга чиқди. 

Туман ҳокимлиги аҳолини ҳаво совуқ кунларда ҳушёр бўлишларига чақирамиз.  
Ўзингиз ва оила аъзоларингизни саломатлигига эътиборли бўлинг, иситиш мосламаларидан фойдаланганда эҳтиёт чораларини кўринг.

Бугун 1 декабр куни Ургут ЭИЗ сида "Yec gilam" МЧЖнинг Гилам ва полипропилен тола ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича корхонаси ишга туширилди.

Корхона очилишида туман ҳокими М.Турдиев, сектор раҳбарлари, нуроний оқсоқоллар ва туман фаоллари қатнашди.

Қўшма корхона тўғрисида қисқача
МАЪЛУМОТ:

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15