Янгиликлар

Ургут туман прокурори 2-сектор раҳбари Ш.Холмурзаев сектор ҳудудидаги Вағашти махалласида аҳоли билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ургут туман прокурори 2-сектор раҳбари Ш.Холмурзаев сектор ҳудудидаги Вағашти махалласида аҳоли билан учрашиб, улар билан мавжуд муаммоларни хал этиш буйича сухбат қилди ҳамда махаллада жойлашган мактаб фаолияти ва Обод қишлоқ дастури бўйича қурилаётган МТТ  бинолари билан танишиб чикди. Аникланган муаммоларни бартараф этиш чора тадбирлари белгилаб олинди.

Ургут туман ҳокими М.Турдиев тумандаги Юқори Қайроқли маҳалласида аҳоли билан учрашди.

Аҳоли билан учрашувда уларнинг кўмир, боғча бўйича бўлган муаммолари билан танишиб чиқди.

Шунингдек уларга солиқларни вақтида тўлаш, тўйларни қисқартириш, симёғочларга халақит берадиган теракларни кесиб олиш бўйича кўрсатмалар бериб давра суҳбати ўтказди.

 Сайёр қабул давомида ёши кекса отахонни ҳолидан хабар олинди.

Сайёр қабул фуқаро муаммосига ечим бўлмоқда.

Бугун Ургут тумани ҳокими М.Турдиев, туман Халқ қабулхонаси мудири 
А. Худойбердиев ва туман ИИО ФМБ бошлиғи полковник А.Халимов томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Бирлик маҳалласи фуқароларининг мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

Бугун туман ҳокими, 1 сектор раҳбари М.Турдиев Бирлик маҳалласида фуқаролар билан ўтказган сайёр учрашувда фуқаролардан тушган мурожаатлари юзасидан МТМ ва ҚОП биноси электр энергияси ва табиий газ тармоғига улаб берилиб, фуқароларининг мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15