Янгиликлар

Ургут туманидаги 34-умумтаълим мактабида 58-Жозмон сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Ихтиёров, 24-Ибн Сино сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ш.Қўйсинов фуқароларнинг муаммоларини ўрганди

Ургут туманидаги 34-умумтаълим мактабида 58-Жозмон сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Ихтиёров, 24-Ибн Сино сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ш.Қўйсинов фуқароларнинг муаммоларини ўргандилар.
 Депутатлик сўрови асосида аниқланган асосий муаммолар – йўлни таъмирлаш, мактабгача таълим ташкилотини қуриш, электр энергияси, газ ва сув масаласи бўлиб,   уларнинг ҳал этилиши бўйича депутатлар мутасадди ташкилот раҳбарларига мурожаат қилишларини айтишди. 

Қайси маҳсулотлар танадаги ёғларни парчалаб, мушаклар ҳосил қилишини биласизми?

Испаниялик парҳезшунослар Гильермо  Вера ва Нурия Монфульеда  Барселонанинг  “La Vanguardia” нашрига берган интервьюсида ортиқча вазндан ҳалос бўлиш сирлари билан ўртоқлашган.

Парҳезшуносларнинг таъкидлашича,  дастлаб  бир неча ҳафта давомида мушакларни ривожлантирган маъқул, ундан кейингина    бадандаги ортиқча ёғларларни йўқотишга киришиш лозим. 

УРГУТДА ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Ургут тумани қишлоқларидан туман маркази ва Самарқанд шаҳарига бориб-келиш учун йўловчиларга қулай шароитлар яратиш, умуман туман аҳолисининг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги томонидан “Автотранс Ургут” давлат унитар корхонаси Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси таркибида ташкил этилди ва ушбу корхонага 60 дона ISUZU русумли автобуслар сотиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” газетаси жамоасига табрик йўллади.

“Янги Ўзбекистон” газетаси жамоасига

Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда мамлакатимиздаги барча журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимларини “Янги Ўзбекис­тон” газетасининг илк сони билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу ижтимоий-сиёсий нашр ўз олдига қанчалик улкан мақсад ва режалар қўйгани унинг номидан ҳам яққол кўриниб турибди.

Ҳақиқатан ҳам, бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг мутлақо янги, янада юксак босқичига қадам қўймоқда.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15