Янгиликлар

Айни пайтда Ургут тумани ҳокимлиги биносида Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг иккинчи сессияси ўтказилмоқда.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг раис ўринбосарини сайлаш тўғрисида;
-  Ургут тумани 1-сектор раҳбари, туман ҳокими М.Турдиевнинг 2019 йил давомида секторда олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
-  Ургут тумани 2-сектор раҳбари, туман прокурори, адлия кичик маслаҳатчиси Ш.Холмурзаевнинг 2019 йил давомида секторда олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

ТЎЙНИНГ ТАРТИБЛИ ЎТИШИ ЎЗИМИЗГА БОҒЛИҚ

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг Қўшма қарори қабул қилинган. Ушбу ҳужжат билан билан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солишга доир низом тасдиқланган. Шунга асосланиб, Ургут туманида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилиши бўйича қатъий тартиб ўрнатилди. 

Ургут туман ҳокими М.Турдиев тумандаги Бахрин агрофирмаси ҳудудидаги фермер хўжаликлари раислари билан учрашди.

Ургут туман ҳокими М.Турдиев тумандаги Бахрин агрофирмаси ҳудудидаги фермер хўжаликлари раислари билан учрашиб, уларга далада қилиши лозим бўлган ишлар, ариқ ковлаш, гўнг чиқариш, ғаллани ўғитлаш, солиқ  қарздорлигини қисқартириш ва бузиладиган эски боғларни бузиш масалалари бўйича гаплашиб олинди ва аҳоли хонадонлардан гўнг чиқариш ишларини ташкиллаштирди.

Маҳаллаларда ДХМлар филиаллари ташкил этилади.

“Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5930-сон, 31.01.2020 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига ўтказилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15