Янгиликлар

МУРОЖААТ СЕКТОР РАҲБАРИНИНГ АРАЛАШУВИ БИЛАН ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПДИ.

Ургут туман прокурори 2-сектор раҳбари Ш.С.Холмурзаев номига сектор ҳудудидаги "Кенагас" МФЙ да яшовчи бир гуруҳ фуқаролар мурожаат қилишиб ҳар йили баҳор фасли бошланишидаги ёғингарчилик даврида ариқлардан тошиб келадиган сел сувлари яшаш уйлари ва ховлиларига талафот етказаётганлиги, шу сабабли ариқларни кенгроқ қазишга тегишли ташкилот мутасаддиларига кўрсатма беришни сўрашган. Мазкур мурожаат сектор раҳбарининг аралашуви билан МФЙ фаоллари иштирокида ҳашар ташкил қилиниб 1.5 км.

Туман ҳокими ташаббуси билан махалладаги Штоб гузарида айни вақтда йўл кенгайтирилиб, таъмирланмоқда.

Жорий йилнинг 4-феврал куни Ургут тумани ҳокими бошчилигида  Қуйи Алгар махалласида фуқароларинг  навбатдаги  қабули бўлган эди. Қабулда фуқароларни қийнаб келаётган энг муҳим муоммолардан бири йўл масаласи эди. Туман ҳокими ташаббуси билан махалладаги Штоб гузарида айни вақтда йўл кенгайтирилиб, таъмирланмоқда.

Сайёр қабул фуқаро муаммоси ечимига йўл.

Бугун Ургут тумани ҳокими ўринбосари У.Ўроқов, туман Халқ қабулхонаси мудири А. Худойбердиев томонидан сайёр қабул ўтказилди.

‌Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан уй-жой масаласи, сув масаласи, кадастр муаммоси, кўмир олишда ёрдам, моддий ёрдам пули, оилавий низолар,  ички йўлларни таъмирлаш, янги иш ўринларини яратиш,  электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш, газ балон бериш,  соғлиғини тиклашда ёрдам сингари масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Сайёр қабул ўтказилади!

Жорий йилнинг 7 февраль куни соат 08-00 дан бошлаб, Самарқанд шаҳридаги Боғишамол саноат касб-ҳунар коллежида Самарқанд шаҳар  аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилади.

Сизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил: Самарқанд шаҳри, Нарпай кўчаси 7 ‘‘Б’’- уй.

Мўлжал:  Кимёгарлар қўрғони, “Мафтуна” ресторани.

Маълумот учун телефон: (66) 235-62-36

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15