Янгиликлар

Бугун Ургут тумани Тахтақорача довони ҳудудида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Бугун Ургут тумани Тахтақорача довони ҳудудида "Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда бошқарув органлари,  ФВДТ хизматлари ва тизилмаларининг тайёргарлигини аниқлаш ҳамда уларнинг амалий кўникмаларини такомиллаштириш" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ургут туман хокимининг биринчи ўринбосари Ғ. Абдураҳмонов ҳамда Туман АБКМ директори О.Ғаниев томонидан семенар ташкил этилди.

Ургут туман хокимининг биринчи ўринбосари Ғ. Абдураҳмонов ҳамда Туман АБКМ директори О.Ғаниев томонидан тумандаги бюджет ташкилотлари ҳисобчи ва  кадрларига ходимлар тўғрисидаги маълумотларни "Ягона миллий меҳнат  тизими"га киритиш буйича семенар ташкил этилиб тизимга киритиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бугун, 24 январ куни Ургут туман маҳаллалар кенгашининг 2019 йил фаолияти якунлари ҳамда 2020 йил 1-чорагига мўлжалланган устувор вазифалар тўғрисида кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2019 йил давомида фаолиятда камчиликларга йўл қўйган маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари қаттиқ танқид остига олиниб, 2020 йилда амалга ошириш лозим бўлган вазифлар белгилаб олинди.

Экология кодекси ишлаб чиқилади

Президент Мурожаатномасида экология борасида фикр билдирилди.

Экология ҳақида гап кетганда корхона, ташкилотлар ҳам масъулиятни ҳис этиши, чиқиндиларни қайта ишлаш йўналишида лойиҳаларни таклиф этиши кераклигини айтиб ўтди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз Экология партиясига жорий йил октябрга қадар Экология кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф этди. Шу асосда қонунлар ва қарорлар ишлаб чиқилиши белгиланади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15