Янгиликлар

ДХХ Чегара қўшинларининг Самарқанд вилоятидаги ҳарбий қисмларидан бирида ҳарбий хизматчилар ва маҳаллий ёшлар ўртасида учрашув ўтказилди.

ДХХ Чегара қўшинларининг Самарқанд вилоятидаги ҳарбий қисмларидан бирида ҳарбий хизматчилар ва маҳаллий ёшлар ўртасида учрашув ўтказилди. Унда Ургут туман ҳокимлиги,  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ургут туман кенгаши вакиллари ва ОАВ ходимлари ҳамда тумандаги 38 ва 104-сонли умумтаълим мактабининг 10-11-синф ўқувчилари иштирок этишди. 
Тадбир давомида ўқувчилар ҳарбий қисмдаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Ургут туман прокурори 2-сектор раҳбари Ш.С.Холмурзаев штаб аъзолари билан С.Ризаевни холидан хабар олди.

Ургут туман прокурори 2-сектор раҳбари Ш.С.Холмурзаев штаб аъзолари билан биргаликда сектор ҳудудидаги "Кенагас" МФЙда яшовчи ногиронлиги туфайли тўшакда қолган  С.Ризаевни холидан хабар олиб унга ҳомийлар ҳисобидан 1 дона ногиронлик аравачаси олиб берилиши таъминланди. Шу ўринда С Ризаев сектор раҳбари ҳамда аъзоларига ўз миннатдорчилигини ёзма равишда маълум қилди.

ПАХТАЧИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Вилоят ҳокимлигининг бу йилги оммавий сайёр қабули олис туманлардан бири - Пахтачидан бошланди.

Тумандаги педагогика коллежида ўтказилган қабулда вилоят ҳокимлиги билан бирга, бошқа секторлар бошлиқлари, вилоятдаги бошқармалар ва тегишли идоралар раҳбарлари ҳамда тумандаги мутасаддилар иштирок этишди.

Қабулда 496 нафар фуқаронинг мурожаати қайд этилди. Барча масалалар бирма-бир тингланиб, уларнинг ечими юзасидан масъуллар бириктирилди. Мурожаатларнинг аксариятини электр ва газ таъминоти, йўл қурилиши, бандлик, тиббий хизмат ҳамда уй-жой масалалари ташкил этди.

Ургут туман ҳокими М.Турдиев тамонидан Камангарон маҳалласида сайёр учрашуви бўлиб ўтди.

Ургут туман ҳокими М.Турдиев тамонидан Камангарон маҳалласида аҳоли билан сайёр учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглаб Обод қишлоқ дастури бўйича амалга оширадиган ишлар бўйича гаплашиб олинди. Шунингдек ушбу маҳалласидаги 49 мактабга бориб иссиқлик тизимини кўздан кечирди ва ўқувчилар билан учрашиб давра суҳбати ўтказилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15