Янгиликлар

Самарқанд вилоятида ялпи ҳудудий мaҳсулот кўрсаткичлари

Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йилнинг январь-декабрь ойларида Самарқанд вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми жорий нархларда 37 593,9 миллиард сўмни ташкил этди ва 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 фоизга кўпайди.

2019 йилнинг январь-декабрь ҳолати бўйича аҳоли жон бошига ЯҲМ 9793,9 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,9 фоизга ортган.

Ўзбекистон Республикаси бўйича ЯИМни шакллантиришда Самарқанд вилоятининг қўшган ҳиссаси 7,3 фоизга етди.

"Мурувват" уйида яшовчиларга дастурхон тузалиб ош тортилди.

Ургут туманида жойлашган "Мурувват" интернат уйида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов тавваллуд санасига бағишлаб хотира тадбири ўтказилди. 

Тадбирда Ургут туман ҳокими М.Турдиев ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Бугун Ургут тумани ҳокими М.Турдиев, туман Халқ қабулхонаси мудири А.Худойбердиев ва сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан моддий ёрдам пули, газ балон олиб бериш, кўмир олишда ёрдам, уй-жой масаласи, сув масаласи, кадастр муаммоси, ички йўлларни таъмирлаш, янги иш ўринларини яратиш,  электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш, соғлиғини тиклашда ёрдам сингари масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Вилоят ва шаҳар ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд куни муносабати билан юртимизда маънавий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилмоқда.

Ислом Каримов туғилиб ўсган ва айни пайтда мангу ором топган Самарқанд шаҳрида ҳам халқимизнинг буюк фарзанди ёд этилмоқда.

Бугун эрта тонгда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ва жамоатчилик вакиллари шаҳардаги Ислом Каримов мақбара-мажмуасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15