Бузилган ҳуқуқ тикланди.
08.04.2023 - 10:15Даъвогар А жавобгар МЧЖга нисбатан “Бир йўла бериладиган нафақани, моддий ва маънавий зарарни ундириш, боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан нафақа тайинлаш ҳақида” даъво ариза билан мурожаат қилган.
Мазкур даъво аризаси бўйича қўзғатилган фуқаролик иши судда кўрилиб, даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилди.
Ишда тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар А нинг турумуш ўртоғи МЧЖ да электромантёр вазифасида ишлаб келиб, иш вақтида МЧЖ ҳудудида бахтсиз ходиса туфайли вафот этади.