Янгиликлар

“Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан 26 минг киши тақдирланади

  Ҳукуматнинг тегишли қарори билан “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланадиган соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр вакиллари, саховатли тадбиркорлар, давлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмаларининг фидойи ходимлари ҳамда бошқа ташаббускор ва фаол фуқаролар рўйхати тасдиқланди.

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари ўз эгаларига жойларда тантанали вазиятда топширилишини ташкил этади.

Биринчи марта ишга қабул қилинган ёшлар қанча миқдорда даромад солиғи тўлайди?

Президентнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сон Фармоннинг 13-банди тўққизинчи хатбошисида таълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтириш белгиланган (2017 йилдаги таҳрирда).

Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди 

Ургут тумани “Қайроқли” маҳалласида яшовчи Ўринова Нозигул исмли фуқаро жорий йилнинг 29 июль куни Ургут туман адлия бўлимига “2017 йил март ойида бола парваришлаш таътилига чиққанлигингини, бироқ ҳозир иш жойи (лавозим)и га чиқиш учун ариза билан мурожаат қилганлигига қарамасдан тиббиёт бирлашмаси ишга чиқиш учун лавозимига қайтармаётганлигидан”дан норози бўлиб шикоят ариза билан мурожаат қилган.

Кадастр қўмитаси агентликка айлантирилди ва Солиқ қўмитаси таркибига ўтказилди

“Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони имзоланди.

Унга кўра:

 Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қишлоқ хўжалиги ерлари 
ва экинларини мониторинг қилиш ва шу каби вазифалари, функциялари ҳамда ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди;

 Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилди;

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15