Янгиликлар

Боғи Эрам қаерда жойлашган ва у ҳақда нималарни биласиз?

90-йилларнинг бошида дунёдаги энг йирик газеталарнинг биринчи саҳифалари ғоят муҳим археологик топилмалар ҳақидаги хабарлар билан тўлиб-тошди. Археологик қазилмалар пайтида қадимги араб шаҳри топилган эди. Бу топилма тарих фани учун ниҳоятда муҳим бўлди, чунки бу шаҳарнинг мавжудлиги кўпгина мунозараларга сабаб бўлиб келарди. Энг муҳими - бу шаҳарнинг номи Қуръони Каримда ҳам, кўпгина тарихий қўлёзмаларда, йилномаларда зикр қилинган эди. Бу шаҳарда Од қавми яшаган эди. 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти деярли янгиланди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти деярли янгиланган. Вазирга 3 та янги ўринбосар тайинланган.

Кеча Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов раислигида бўлиб ўтган йиғилишда (суратда) шу масала кўрилган (https://agro.uz/uz/news/agro/ishlo-kh-zhaligi-vaziriga-yangi-rinbosarlar...).

Тайинловлар

Ажрашган оиланинг ота тарбиясидаги икки нафар фарзанди онага олиб берилди

Мажбурий ижро бюроси Ургут туман бўлими ходимлари томонидан 2020 йилнинг 14 сентябрь куни икки нафар вояга етмаган фарзанд она тарбиясига олиб берилди. 

Ургут туманида яшовчи фуқаро Гулзода Эргашева оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғи Ҳусниддин Исломовнинг уйидан кетишга мажбур бўлган. Бироқ вояга етмаган икки нафар фарзандларини олиб кетолмагач, фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судига мурожаат қилган.

Туманимизда янги “ГАЗ БАРАКА ПЛЮС” МЧЖ ўз иш фаолиятини бошлади

Туманимиздаги “ГАЗ БАРАКА ПЛЮС” масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий қиймати 9,4 млрд.сўмлик музлаткич омборхонаси қуриб битказилиб ишга туширилди.

Эндиликда туманда яна қўшимча 500 тонна мева сабзавотни сақлаш қуввати яратилди.

Шунингдек, музлаткич омборхонасининг ишга туширилиши натижасида 10 нафар фуқароларнинг доимий бандлиги  таъминланди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15