Янгиликлар

Туманимизнинг 1-сектор ҳудудида жойлашган “Уроқбойжар” маҳалласида замонавий лойиҳа асосида барпо этилган давлат хусусий шериклигидаги икки қаватли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширди

Муассасани фойдаланишга топшириш маросими ўзига хос тантанага айланди. Маҳалла фаоллари ва ота-оналар иштирок этган тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари барчани ана шундай замонавий иншоот билан қутлаб, бу ерда болажонлар учун яратилган шарт-шароит хусусида тўхталди.

Муҳими, мазкур муассаса 150 нафар жажжи ўғил-қизни ўз бағрига олади. Ушбу янги давлат шерикчилиги асосида Мактабгача таълим муассасасини қуриш ва жиҳозлаш мақсадида эса тижорат банкининг қўллаб-қувватлаши билан 3 миллиард 486 миллион сўм маблағ ўзлаштирилган.

Тўрткўлда 100 нафар болажонлар учун аталган таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

Туманнинг "Тўрткўл" маҳалласида 512 млн.сўм туман маҳаллий бюджет маблағ хисобига янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Ушбу МТТнинг очилиши ҳудуддаги 10 нафар хотин-қизларни иш билан банд бўлишига эришилди. 

Қайнарбулоқлик ўқувчиларга Замонавий стандартлар асосида қайта қурилган ушбу мактабда ўқувчилар таълим олиши ҳамда ўқитувчи ва мураббаийлар фаолият олиб бориши учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилди

Жорий йилнинг 30 сентябрь санасида Туманимизнинг  2-сектор олис Тоғли ҳудудидаги “Қайнарбулоқ” маҳалласида 300 ўринга мўлжалланган  43-сонли мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

ЧОРВАДОРЛАР УЧУН ҚЎШИМЧА СУБСИДИЯЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Вазирлар Маҳкамаси 26.09.2020 йилдаги 590-сон қарорни қабул қилди, у билан 12.05.2020 йилдаги “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 280-сон ВМҚга ўзгартиришлар киритилади. Ҳужжат билан 2021-2023 йилларда чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган "меринос" зотли қўй ва "ангор" зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15