Қайнарбулоқлик ўқувчиларга Замонавий стандартлар асосида қайта қурилган ушбу мактабда ўқувчилар таълим олиши ҳамда ўқитувчи ва мураббаийлар фаолият олиб бориши учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилди

Жорий йилнинг 30 сентябрь санасида Туманимизнинг  2-сектор олис Тоғли ҳудудидаги “Қайнарбулоқ” маҳалласида 300 ўринга мўлжалланган  43-сонли мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда Туман ҳокими ўринбосарлари, Сектор раҳбарлари, туман Халқ таълими бўлими мудири ҳамда мактаб жамоаси иштирок этди. 
     
Замонавий стандартлар асосида қайта қурилган ушбу мактабда ўқувчилар таълим олиши ҳамда ўқитувчи ва мураббийлар фаолият олиб бориши учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган. 
      
Эътиборли томони, янги қурилган мактаб биносининг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан мутасаддилар ўқувчиларга ва мактаб маъмуриятига  таъмирланган мактаб ва янги келтирилган жиҳозлардан намунали тарзда фойдаланишни, давлатимиз томонидан қаратилаётган бундай эътиборни муносиб баҳолаб, таълим жараёнларига янада масъулият билан қараш кераклигини таъкидлаб ўтди. 

Биз ҳам “ Қайнарбулоқ ” маҳалласи аҳлини ва мактаб жамоасини янги қиёфадаги мактаб биноси очилиши билан қутлаб, ўқувчиларнинг замонавий таълим тарбия олишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15