Янгиликлар

Навбатдаги сайёр қабул Бешкапа маҳалласида бўлиб ўтди  

Ургут тумани ҳокими Б.Жабборов халқ билан яқиндан мулоқот ўрнатиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни жойида бартараф этиш мақсадида туманнинг Бешкапа маҳалласида жойлашган 152-мактаб биносида Бешкапа-1, Бешкапа-2 ҳамда Почвон маҳаллала фуқаролар йиғинлари ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар билан учрашди.

Учрашув чоғида, ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи 30 нафарга яқин фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган 12 га яқин масалалар юзасидан ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Ургутдаги Яхтон конини биласизми?

Ургут тумани Зарафшон тоғ тизмасининг шимолий ёнбағри этагида, Самарқанддан 40 км масофада жойлашган бўлиб, бу ер ўзининг бетакрор чиройи, тоғ манзараси билан ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Туманнинг ажиб жойлари ўз сирларига эга, уларнинг улуғворлиги ўзига мафтун қилиб, кўламлари ҳайратга солади, уларнинг сир-асрорлари эса тоабад тагига етилмаганлигича қолади.

Ташқи реклама воситаларининг қонунийлиги ўрганилди

Ўрганиш натижасида 25 та ёзувни ўзгартириш тўғрисида тадбиркорларга огоҳлантириш берилди. 

Мамлакатимизда миллий тилимизнинг ривожи ва равнақи, давлат тили сифатида барча жабҳаларда мустаҳкам ўрин эгаллашига катта эътибор қаратилмоқда.

Тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этиладиган бўлди

Туманда фаолият юритаётган "Зухриддин голден фруитс" МЧЖ раҳбари Ҳамдамов Мухаммад туман ҳокимига қилган мурожаати бўйича бугун туман ҳокими Ботир Жабборов ушбу тадбиркор фаолият кўрсатаётган қайта ишлаб чиқариш корхонасида бўлди.

Тадбиркорнинг муаммолари тингланиб мутасаддиларга керакли топшириқлар берилди ва унинг ижроси туман ҳокимининг шахсан назоратида эканлиги таъкидланди. 

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15