Қоракўл туманидаги халқаро математика мактабига ташриф буюрилди
22.10.2020 - 16:02Ургут тумани ҳокими ўринбосари Исроил Жабборов бошчилигида масъул ташкилот раҳбарлари гуруҳи Қоракўл таълими тажрибасини ўрганиш мақсадида Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги халқаро математика мактабига ташриф буюрди.
Ташрифдан асосий мақсад ушбу мактабнинг тажрибаси, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга замин бўлаётган услубларини ўрганишдан иборат.