“Қадри баланд, Она тилим!”

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги ва мамлакатимизда кенг нишонланаётган “Ўзбек тили байрами”  куни муносабати билан жойларда турли маданий тадбирлар, адабий кечалар ўтказилмоқда.

21 октябрь – "Ўзбек тили байрами куни" муносабати билан Туманимиздаги 16-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди

Тадбирда: Туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимининг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси, туман Халқ қабулхонаси, Халқ депутатлари Ургут тумани кенгаши депутатлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Халқ таълими бўлими, туман Мактабгача таълими бўлими, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда тумандаги ижодкор шоирлар, фаоллар иштирок этдилар.

Тадбир давомида, Ёшларда она тилимизга бўлган муҳаббат, садоқат ва ифтихор каби туйғуларни янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 19-октябрь куни "21-октябрь - Ўзбек тили байрами" муносабати билан  "Тил борки - миллат барҳаёт!" шиори остида ўтказилган туман босқичи танлов ғолиблари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. 

Байрам тадбирида туманимиздаги 16-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ижодий жамоаси, ўқитувчилари томонидан она тилимизни улуғловчи куй-қўшиқлар, шеърлар айтилиб, cаҳналаштирилган чиқишлар намойиш этилди. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15