ҚАРЗДОР ОТА САЛКАМ 36 МЛН. ТЎЛАБ БЕРДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг қарори билан фуқаро Сардор Мардоновдан ундирувчи Гулҳаё Негматованинг бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисми миқдорида  алимент ундириш бориш белгиланган.

Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Ургут туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Анчадан бери фуқаро С.Мардонов алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.

Бугунги оғир шароитда муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини  қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда  Бюронинг Ургут туман бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. 
Шу жумладан, қарздор С.Мардонов билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, бугунги синов кунларида фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилди. 

Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзанди таъминотини ўйлаб 35 миллион 868 минг сўм пулни тўлаб берди.

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15