Янгиликлар

Ургут туманида масжид фойдаланишга топширилди

Ургут туманида туманнинг Мерганча маҳалласида бунёд этилган масжиднинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамда туман ҳокими Ботир Жабборов иштирок этди.

Мазкур масжиднинг майдони 1,06 гектарни ташкил этади. Масжид икки қаватдан иборат бўлиб, 8 мингга яқин намозхонни сиғдира олади. Масжиднинг ўртасида 36 метр баландликда гумбаз қилинган. Тўрт бурчагида 40 метр баландликдаги тўртта минора қурилган.

“Саховат ва кўмак” тадбирлари  давом этмоқда 

Жорий йилнинг 11 декабрь куни ташаббускор тадбиркор ҳомийлигида туманнинг Дўстлик маҳалласида  яшовчи 15 нафар шакллантирилган рўйхат асосида ногиронлиги бўлган, эҳтиёжманд, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган фуқароларга 750 кг ун, 150 литр ўсимлик мойи, маҳсулотлари эҳсон сифатида тарқатилди.

Эҳтиёжмандларга ёрдам қўлини чўзаётган саховатпеша инсонларга туман ҳокимлиги томонидан миннатдорчилик билдирамиз.

Аскарлар учун байрам тадбири 

“Обод маҳалла” дастурини  амалга ошириш ҳаракатлари Ургут туманида ҳам жадал ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан туманда “Обод маҳалла” дастури ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг Ўроқбойжар маҳалласида Мудофаа вазирлигининг махсус ҳарбий қисмида хизматни ўтаётган 100 нафар аскарлар ҳам хашарда иштирок этмоқдалар.

Бугун аскарлар учун туман ҳокими Ботир Жабборов ташаббуси билан маданий марифий байрам тадбири бўлиб  ўтди. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15