Янгиликлар

Жорий йилнинг 16 март куни Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 16 март куни Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

1) Ургут туманида атроф муҳитни ифлосланишини олдини олиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сохасидаги назорат буйича Ургут тумани инспекцияси бошлиги Ш.Расуловнинг ҳисоботи тўғрисида.

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

Президентнинг 2020 йил 3 декабрдаги «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ 20 март — шанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъий назар дам олиш куни ҳисобланади.

Шу муносабат билан, 2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланади. Баҳорги таътил 20 мартдан 28 мартгача давом этади. 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади.

Эркинжон Турдимовга Афғонистондаги вазирлик медали топширилди

Бугун Самарқандда ўтказилган “Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзусидаги халқаро анжуманда совға алмашиш чоғида Афғонистон Ислом Республикаси Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири Муҳаммад Қосим Ҳалимий вилоят ҳокими Э.Турдимовга вазирликнинг эсдалик медалини топширди.

Вазирнинг қайд этишича, Э.Турдимов ушбу вазирлик медалига сазовор бўлган илк ўзбекистонликдир.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15