Қидирувда кўмак сўраймиз!
08.07.2021 - 16:02Ургут тумани “Ўроқбойжар” МФЙда яшаб келган, 1989 йилда Ургут туманида туғилган Эшонқулов Мансур Насриддинович 2020 йил 18 август куни соат тахминан 12:30лар атрофида яшаш уйидан ишлаш мақсадида чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Алоҳида белгилари: Бўйи 170-175см атрофида, сочлари қора, қоши қора рангда қалин, кўзлари қора юмалоқ, юзлари юмалоқ, ўрта гавдали, лаблари чўзинчоқ, чап қўли билак соҳасидан бахтсиз ҳодиса туфайли кесилиб уланган (ногирон), пешонасининг чап тепа томонида холи бор.