Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди
28.01.2023 - 08:32Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Ургут туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида ўтказилган музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Садир Жапаров икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги – кенг қамровли стратегик шериклик даражасига олиб чиқувчи Декларацияга имзо чекдилар.
Давлат раҳбарлари ҳузурида давлатлараро, ҳукуматлараро, идоралараро ва ҳудудлараро ҳужжатлар алмашилди. Жами 25 та ҳужжат имзоланган, шу жумладан:
27 январь куни Бишкекдаги “Ала-Арча” қароргоҳида давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президентини расман кутиб олиш маросими бўлди.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирдилар. Биргаликда суратга тушилди.
Бугун Жартепа маҳалласида жойлашган 2 касб-ҳунар туман сектор раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Қабулда тумандаги барча мутасадди ташкилотлар иштирок этиб, фуқароларнинг ўзини қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалар юзасидан мурожаатлари эшитилди.