Янгиликлар

“Инсон Ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида “Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият” мавзусида “Судья ва ёшлар” тарғибот учрашуви ўтказилди.

Жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг судьяси А.Ахмадов, туман прокуратураси, туман адлия бўлими ва Ёшлар ишлари агентлиги Ургут  туман бўлими ходимлари билан биргаликда 2023 йил 21 февраль куни “Камардон” маҳалла фуқаролар йиғини биносида, маҳалла ёшлари билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сонли Қарорининг 12-бандига мувофиқ 20-28 февраль кунлари ўтказилиши белгиланган “Инсон Ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида “Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият” мавзусида “Судья ва ёшлар” тарғибот учраш

Ўғирлик билан боғлиқ жинояти муҳокама қилинди

Бугун, Ургут туманидаги 154 умумтаълим мактабида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ҳамда ИИБ масъуллари раҳбарлигида жорий йилнинг 18 февраль куни, вояга етмаган шахс С.М. томонидан Мерганча маҳалласида жойлашган кўп-қаватли тураржой олдида турган ласетти русумли автомобильни олиб қочиш билан боғлиқ бўлган ҳолат, маҳалла, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарларининг иштирокида муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
 

Одил судловга эришиш имкониятлари янада кенгайтирилмоқда

Жорий йилнинг 17 февраль куни Ургут тумани Чағизмон маҳалласида фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Т.Рустамов ва судья О.Эгамбердиев ҳамда туман адлия бўлими ходими Ж.Хушназаровлар хамкорлигида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди Президентимиз томонидан қабул қилинган ПФ-11 ва ПФ-12-сонли Фармонлари моҳиятини аҳолига етказиш бўйича давра суҳбати ўтказди ҳамда Фармонлар мазмун-моҳияти тўғрисида иштирокчиларга тушунчалар бердилар.

Бузғунчи ғоялар Халқимизга ёд

Туманда жойлашган 154 сонли ўрта умумтаълим мактабида ёшларни ахлоқи ва руҳан соғлом маънан баркамол қилиб тарбиялаш, турли ёд ғоялардан ҳимоя қилиш, диний таълим олиш учун Миср ҳамда Туркия давлатига чиқиб кетаётган вояга етмаган ёшларни яшаш манзилларига қайтариш бўйича ҳамда терроризм диний ақидапарастлик ва шу каби бузғунчи ғоялар моҳияти уларнинг муқаддас динимиз қадриятларига зидлиги, ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича сўз юритилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15