“Инсон Ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида “Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият” мавзусида “Судья ва ёшлар” тарғибот учрашуви ўтказилди.

Жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг судьяси А.Ахмадов, туман прокуратураси, туман адлия бўлими ва Ёшлар ишлари агентлиги Ургут  туман бўлими ходимлари билан биргаликда 2023 йил 21 февраль куни “Камардон” маҳалла фуқаролар йиғини биносида, маҳалла ёшлари билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сонли Қарорининг 12-бандига мувофиқ 20-28 февраль кунлари ўтказилиши белгиланган “Инсон Ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида “Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият” мавзусида “Судья ва ёшлар” тарғибот учрашуви ўтказиб, Ўзбекистон Республикасининг “Олий мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонуни юзасидан маъруза қилиб, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганиб, уларни ҳал этиш борасида давра суҳбати ўтказиб, улар томонидан берилган саволларга жавоб қайтариб, тарғибот ишларини ўтказди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15