Янгиликлар

“ЧОРЧИНОРГА ЯНА КЕЛАМИЗ!”

Ургутнинг табиий сўлим гўшалари, пурвиқор тоғлари, сой ва шаршаралари туризмни кенг йўлга қўйишга қулай имконият яратади. Қадимий гўшанинг ўзига хос урф-одат ва анъаналари, миллий ҳунармандчилик буюмлари ҳам жаҳонда машҳур. 

Туманимиздаги бой тарихга эга қадамжолар, муқаддас зиёратгоҳлар ҳудудда зиёрат туризмини ривожлантириш, нафақат маҳаллий балки, хорижлик сайёҳлар оқимини кенгайтириш имконини беради. 

УРГУТДА БИР ТЎЙ БЎЛДИ...

Сўнгги вақтларда тўйлар ҳақида кўп гапирадиган бўлиб қолдик. Буни тўйларнинг фақат шахсий ёки оилавий эмас, балки, ижтимоий масала экани билан изоҳласак, тўғри бўлади. 

Дабдабабозлик, исрофгарчилик билан ўтказиладиган тўй ва бошқа маросимлар кибр-ҳаво, манманликнинг ошкора намойиши ўлароқ, ижтимоий адолат тамойилларига мос келмайди.

ТЎҚҚИЗТА МАҲАЛЛА ЯНГИ БИНОГА КЎЧИБ ЎТДИ

Бугун юртимизда маҳалла институти халқчил тузилма сифатида шаклланиб, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардаги фаол иштироки билан жамиятимиз ҳаётида мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борадаги саъй-ҳаракатларга янгича куч бағишлади.

СУҒДЛИКЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ ТУҲФАСИ ТОПШИРИЛДИ

Хабарингиз бор, яқинда Самарқанд вилояти ва Тожикистон Республикасининг Суғд вилояти ўртасидаги “Жартепа” ва “Саразм” автомобиль ўтказиш пунктлари очилди. Ушбу тарихий воқеа сабаб ҳар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий алоқалар қамрови кенгайиб, чегара ҳудудларда яшовчи фуқароларнинг ўзаро борди-келдиси, қариндош-уруғ, қуда-андаларнинг дийдорлашуви учун қулай имкониятлар яратилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15