“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичида Туманимизда фаолият юритиб келаётган  “Давлатбек Нурли Даласи” фермер хўжалиги раҳбари, тадбиркор Абдуллаева Муқаддас Ҳасановнага насиб этди 

Image_tadbir: 

Танлов жараёнида иштирокчи хотин-қизларнинг замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўрни яратгани, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб  чиқаргани, аҳолига хизмат кўрсатишни қай даражада йўлга қўйгани, партиямиз томонидан ташкил этилаётган тадбирлардаги фаоллиги, ўз фаолиятида учраётган тўсиқ ва ғовларни қай даражада бартараф эта олаётганига эътибор қаратилди.

Якуний хулосасига кўра 1-ўрин Ургут тумани “Давлатбек нурли даласи” фермер хўжалиги раҳбари, тадбиркор Абдуллаева Муқаддас Ҳасановнага,  2-ўрин Қушработ туманидан “Қўрғон жилваси” боғдорчилик йўналишида кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари, тадбиркор Неъматова Роҳила ҳамда 3 ўрин эса Нарпай тумани ”Юлдуз савдо” х/к раҳбари, ”Оқтош кўзмунчоқлари” нодавлат нотижорат мактабгача таълим муассасасининг мудираси Турдибоева Шоирага насиб этди.

Кўрик-танлов якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб деб топилган хотин-қизлар OʻzLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг дипломи, турли хил номинациялар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек юқори ўринни эгаллаган соҳибалар танловнинг Республика босқичига қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритишди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15