ФАВВОРАЛАР САЙЛИ КЎТАРИНКИ ЎТДИ
01.05.2019 - 18:03Мамлакатимизда ҳар йили 1 май куни “Фавворалар сайли” ёшлар оммавий-маданий тадбирлари бўлиб ўтиши анъанага айланган. Бугун Ургут ёшлари учун қўшалоқ байрам бўлди. Улар истироҳат боғидаги фавворалар атрофида сайр қилиш, таълим муассалари томонидан тайёрланган миллий кўргазмаларни томоша қилиш билан биргаликда янги ва замонавий кўринишдаги кутубхонанинг очилишига ҳам гувоҳ бўлишди.