Янгиликлар

Туман ижтимоий ва иқтисодий педогогика коллежида " Сайёр қабули" ўтказилди

2019-йил 18-май куни Ургут туман ижтимоий ва иқтисодий педогогика коллежида Республика бош прокурори ўринбосари ва Самарқанд вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғининг " Сайёр қабули" ўтказилди. Қабулда фуқаролар мурожаатлари тингланди ва ечими бўйича " Йул харитаси" ва чора тадбирлар белгиланди.

Тумандаги маҳалла фуқаро йиғнларида 25 ўринга мулжалланган  оилавий нодавлат   мактабгача таълим муассасалари  очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Ургут туманининг Навруз маҳалласидаги "Эъзоза", Чағизмон маҳалласидаги "Темурбек", Дустлик маҳалласидаги "Аминабону", Алгар маҳалласидаги "Умарбек", Қайроқли маҳалласидаги "Мадина Бегойим Бек", Бешкапа маҳалласидаги "Гулноза", Мирзобоғлон-Чеп маҳалласидаги "Тумарис" номли барчаси 25 ўринга мулжалланган  оилавий нодавлат   мактабгача таълим муассасалари  очилиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.

 

Тумандаги 85-мактаб ўқувчилари "Темурбеклар" харбий-спорт мусобақасининг вилоят  босқичида биринчилигини қулга киритишди.

Ургут туманидаги 85-мактаб ўқувчилари "Темурбеклар" харбий-спорт мусобақасининг Самарқанд вилоят  босқичида  вилоят биринчилигини қулга киритишди.

Тумандаги 1-сонли Болалар ўсмирлар спорт мактабида турлихил мусобақалар ўтказилди

Ургут туманида жорий йилнинг 15 май куни тумандаги 1-сонли Болалар ўсмирлар спорт мактабида, сузиш сув ҳавзасида спортнинг баскетбол, футбол, шахмат, шашка ва стол тенниси ҳамда сузиш сув спорти ҳамда “Ўзбекистон-умумий уйимиз”, “Биз гиёҳвандликка қаршимиз”, “Бу бизнинг юртимиз” шиори остида расмлар танлови, 31-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшларнинг мусиқа йўналишлари бўйича туман биринчилиги ўтказилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15