Янгиликлар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Бош вазири, Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилмоқда.

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Бош вазири, Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилмоқда.

Автомобиль саноати, электротехника ва тўқимачилик тармоқлари, қазиб чиқариш соҳаси ва энергетика мажмуасидаги қўшма кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.

Давлатимиз раҳбарининг бугунги иш режасидаги иккинчи халқаро тадбир

Давлатимиз раҳбарининг бугунги иш режасидаги иккинчи халқаро тадбир - яна бир нуфузли молиявий институт - Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзинь Лицюнь билан учрашув.

Кейинги йилларда банк билан ҳамкорликдаги лойиҳалар портфели нолдан 2 миллиард долларгача ошди.

Асосий йўналиш - Ўзбекистонда қуёш электр энергетикаси лойиҳаларини илгари суриш. 

бекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Анна Бьердени қабул қилмоқда

Айни пайтда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Анна Бьердени қабул қилмоқда.

Кун тартибидаги масалалар - камбағалликка қарши курашиш, энергетика тармоғини трансформация қилиш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, ижтимоий дастурларни қўллаб-қувватлаш ва ҳоказо.

Таъкидлаш жоизки, Жаҳон банки иштирокидаги амалдаги лойиҳалар портфели кейинги бир неча йилда 2 баробар кўпайган. Умуман, банкнинг Ўзбекистонга инвестициялари ҳажми 10 миллиард долларга етган.

Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўлов шаклидан қатъи назар тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади. 

Бунда, воситачилик ҳақи миқдори тўлов суммасининг бир фоизигача, бироқ жами суммаси Марказий банк томонидан белгиланадиган чегаравий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда бўлади.

Ушбу тартиб:

- барча турдаги давлат божи ва маъмурий жарималар бўйича тўловлар;

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15