Янгиликлар

СИЁСИЙ- МАЪРИФАТ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун туман ҳокимлиги аппарат ходимлари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соати ўтказилди. Ўқув соати аввалида ўтаётган ҳафта давомида юртимизда ва хорижда рўй бераётган воқеа ва ҳодисалар, сиёсий жараёнлар билан танишдилар.

Шундан сўнг Давлат дастурига билдирилган муносабат ҳавола этилди.

Шунингдек, ўқув соати иштирокчилари «Ташкилотларда инсон ресурсларини самарали бошқариш жараёнини ташкил этиш» мавзусидаги маърузани тингладилар.
 

Маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408 сонли қарори асосида, Янгиобод маҳалласидаги ички йўлларда 1 525 метр масофага асфальт қопламаси ётқизиш ишлари якунланди.

ТАЙИНЛОВ

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғининг тегишли буйруғига асосан;

Қудратов Отабек Маматқулович — Ургут тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15