Осиё чемпионатида терма жамоамиз 8 олтин, 3 кумуш ва 9 бронза, жами 20 медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи поғонадан жой олди.
19.10.2019 - 10:13Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида терма жамоамиз 8 олтин, 3 кумуш ва 9 бронза, жами 20 медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи поғонадан жой олди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида музаффар боксчиларимизни давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчилар, олимпиадачиларнинг ота-оналари, журналистлар тантанали кутиб олди.