ҚИЙМАТИ 1 МЛРД. ДОЛЛАР МИҚДОРИДАГИ ЧОРВАЧИЛИК КЛАСТЕРИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНД.
27.10.2019 - 19:31Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Sogda ABCD Ltd” компанияси ўртасида чорвачилик соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандуми имзоланди.
Меморандумда биотехнология, чорвачилик соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш, гўшт ва сут ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш каби қатор йўналишларда ҳамкорлик қилиш назарда тутилди.