Янгиликлар

Ургут туманида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан кўпкари мусобақаси ташкиллаштирилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида нишонланиши белгиланган эди. Ушбу кун муносабати билан туманда кўпкари мусобақаси ўтказилди. 
Минга яқин томошабинлар кўз ўнгида кечган мазкур кўпкари мусобақасининг яккалик курашларида икки марра ўртасида бориш ва қайтиш учун 30 яқин солимлар солинди. 
Кўпкари мусобақасини туманимиз ва чекка ҳудуд фуқаролари ҳам ўзгача завқ билан кузатишди.

Ҳоким бош ҳашарда тикланган кўприк.

Ургут тумани ҳокими М.Турдиев ва туман ИИОФМБ бошлиги А.Халимов биргаликда тумандаги тоғолди Кумбелсой қишлоғини бориб кўриб қишлоқ аҳлига сой устига кўприк қуриб беришга ваъда бериб тегишли раҳбарларга топшириқ берган эди. 

Бугун 4 декабр куни тумани хокими М.Турдиев ва туман ИИОФМБ бошлиги А.Халимов биргаликда эрталабдан бориб ҳашар уюштириб, кўприкни таъмирлаш ва янги электр линия тортиш ишларини бошладилар.

Ургут туман прокуратураси ва ДХХ туман булими ходимлари билан хамкорликда тумандаги сайлов участкаларида булиб сайловларга тайёргарлик ахволи билан танишди.

Ургут туман прокуратураси ва ДХХ туман булими ходимлари билан хамкорликда тумандаги сайлов участкаларида булиб, жорий йилнинг 22 декабрь куни булиб утадиган сайловларга тайёргарлик ахволи билан танишди ва урганишда аникланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириклар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ижтимоий тармоқларда “Совуқ одамларнинг суяк-суягидан ўтиб кетди" сарлавҳаси билан жойлаштирилган мақола юзасидан.

Самарканд вилояти Ургут тумани буйича 78552 та хонадон мавжуд бўлиб, шундан 36775 та хонадон газлаштирилган, 4828 та хонадон мавсумий табиий газ билан таъминланади. Табиий газ етказиб беришнинг имкони бўлмаган 73724 та хонадон ҳозирда суюлтирилган газ махсулоти билан таъминланмоқда. Маиший газ балонларни бериш тартиби битта хонадонга бир дона маиший газ балони ва хар 45 кунда бир маротаба суюлтирилган газ махсулоти билан таъминланиб келмоқда.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15